Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«الْأَنْصَارُ كَرِشِي وَعَيْبَتِي وَالنَّاسُ سَيَكْثُرُونَ وَيَقِلُّونَ فَاقْبَلُوا مِنْ مُحْسِنِهِمْ وَتَجَاوَزُوا عَنْ مُسِيئِهِمْ»
«Ансорлар менинг жамоатим ва васийларимдир. Одамлар (гоҳида) кўп, (гоҳида эса) оз (риоя) қиладилар. Уларнинг яхшиларини қабул қилиб, ёмонларидан кўз юминглар». Кўз юмишдан мақсад афв этишдир. Ёмон гуноҳкор деганидир. Шу далиллар таъзирнинг одамларнинг ҳолатлари ва шароитларига қараб ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатиб турибди. Демак, бир шахс бир гуноҳ туфайли қамалиши, иккинчи бир шахс эса худди шу гуноҳ туфайли огоҳлантирилиши, танбеҳ ёки ҳайфсан олиши мумкин экан.


Қонунбузарлик ҳокимият қонунларига риоя қилмаган кишига ҳокимнинг берадиган жазосидир. Бунда халифанинг ўзи бўладими, муовинлари бўладими, волийлар бўладими ёки ҳокимият ишида ишлайдиган, буйруқ бериш ваколатига эга бўлган амалдор шахслар бўладими, фарқи йўқ. Бу жазо қонунбузарликнинг жазосидир. Бу сўз қилинган жиноятнинг ўзига ҳам қўлланади. Демак, қонунбузарлик сўзи қонунбузарлик қилиш маъносида ҳам, унга бериладиган жазо маъносида ҳам ишлатилаверади. Бу ишнинг Қонун Чиқарувчи буюрган жазолардан бири бўлишига сабаб шуки, бошлиққа итоат этмаслик гуноҳдир. Оллоҳ бошлиқларга итоат этишни буюрган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنْكُمْ {

„... Оллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!“.                                                              [4:59]


Ҳадисларда ҳам шунга буюрилган. Умму Ҳасин Ахмасийя ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَإِنْ أُمِّرَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ مَا أَقَامَ فِيكُمْ كِتَابَ اللَّهِ»
«Модомики Оллоҳнинг Китоби билан иш юритар экан, сизларга бир ҳабаш қул амир бўлса ҳам унга қулоқ солиб, итоат этинглар». Анас р.а. ривоятида Пайғамбар с.а.в.:


«اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَإِنِ اسْتُـعْمِلَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ كَأَنَّ رَأْسَهُ زَبِيبَةٌ»
«Боши худди қора майиздек кўринадиган бир ҳабаш қул сизларга бошлиқ бўлса ҳам унга қулоқ солиб, итоат

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222